• 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 15 ноября 2023

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига раҳбар тайинланди

Равшан Усмонов Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.

710
0
facebook / Ravshan Usmanov

Кеча Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

У 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

2000 йилдан ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. У Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. Шунингдек, у Францияда ва бир вақтнинг ўзида вақтинча Италия ҳамда Португалияда элчи лавозимида ҳам ишлаган.

Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.

710
0