• 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 ноября 2023

Тошкентнинг 3 та туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Носозлик "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган.

1011
0
UzNews.uz

Бугун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Унга кўра, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди:

Юнусобод тумани:
Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар;

Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:
Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:
Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари;

Ҳокимлик юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради ва таъминот 18:00 га қадар тикланишини маълум қилди.

1011
0