• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 ноября 2023

Тошкент халқаро аэропорти терминалида қўшимча айирбошлаш шохобчаси очилди

Шохобча терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган.

74
0
t.me/uzbairportsuz

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча айирбошлаш шохобчаси очилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди. 

Биринчи нуқта олдинги жойида — терминалнинг қарама-қарши тарафида VIP ва CIP заллари ёнида қолди. Иккинчи нуқта терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган.

Пойтахт аэропортида йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейтсария франки, япон енаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин. Иккала айирбошлаш шохобчалари ҳам Ўзбекистон Миллий банкининг филиаллари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, валюта айирбошлаш шохобчалари Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ҳам мавжуд.

74
0