• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 8 ноября 2023

Абдулазиз Комилов Япония Императори томонидан тақдирланди

Ушбу мукофот Абдулазиз Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди.

126
0
ЎзА

Япония Императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни "Чиқаётган қуёш катта кордон" ордени билан мукофотлади. Мукофот А.Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

"Чиқаётган қуёш катта кордон" ордени - Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди", - дейилади хабарда.

Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади. Тадбирда Япония Бош вазири Фумио Кишида иштирок этди.

126
0