• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 28 января 2021

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш моллари ҳажми ҳақида маълумот берилди

Жумладан, 2020 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 22 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

875
0
president.uz

2020 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 22 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш 109 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 

–  цемент – 12 537,4 минг тонна (2019 йилга нисбатан 114,1 %), 

–  қурилиш ойнаси – 20,2 млн кв.м (111,9 %), 

–  гипсокартон – 61 млн кв м (101,8 %), 

–  гулқоғоз – 2 млн ўрам (2,4 баравар) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, 2020 йил январь-декабрь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 787,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 109,7 фоизга бажарилиши таъминланди (2019 йилга нисбатан 1,9 баравар).

2020 йилда импорт ўрнини босувчи гулқоғоз, керамик плитка, керамик санитар-техника буюмлари, линолеум, безакли ойна, бетонлар ва қурилиш эритмалари учун қўшимчалар ва шу каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

875
0