• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 28 января 2021

Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича профессионал жамоа ташкил этилди

Клуб штаб-квартираси ва асосий база Словенияда бўлади. Ўзбекистонда ҳам битта база жойлашади.

1317
0
olympic.uz

27 январь куни велоспорт бўйича Ўзбекистоннинг илк профессионал клуби Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Клуб штаб-квартираси ва спортчилар шуғулланадиган асосий база Словениянинг Любляна шаҳрида бўлади. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам жамоанинг яна бир базаси жойлашади.

Клуб шоссе ва трек йўналишларида эркаклар ва аёллар бўйича алоҳида жамоага эга бўлади. Жамоага 16 нафар эркак ва аёл спортчиларни жалб қилиш мумкин. Бундан ташқари, жамоага легионер спортчиларни ҳам жалб қилиш мумкин. 

Клуб ўзининг илк стартини март ойининг сўнгида Словенияда ўтадиган мусобақада ўтказиши кутилмоқда.

1317
0