• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2023

Тошкентда қувурлар таъмирлаб бўлингач, йўлларни асфалтлаш 3 кундан ошмайди

Veolia Energy Tashkent бундан буён носозликларни бартараф этиш ишлари тезкорлик билан бажарилишини маълум қилди.

336
0
Veolia Energy Tashkent / Иллюстрация

Veolia Energy Tashkent компанияси октябрь ойи охирида Тошкент шаҳридаги иссиқлик тармоқларини ўтказиш бўйича режалаштирилган ишларни якунлади шу билан бирга, иссиқлик тармоқларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этиш бўйича ишлар режадан ташқари ва жойларда олиб борилишига аниқлик киритди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан 1 ноябрь куни Veolia Energy Tashkent компаниясида иссиқлик тармоқларида юзага келган авариявий носозликларни бартараф этиб, йўл қопламаларини ободонлаштириш ва тиклаш билан шуғулланувчи пудратчи ташкилотлар билан йиғилиш ўтказилди.

Унга кўра, ишлар (об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги муддатларда бажарилиши кераклиги аниқланди:

— магистрал тармоқларда авариявий тиклаш ишлари тугаганидан кейин 24 соат;

— даҳалар ичидаги тармоқларда авария ҳолатини тиклаш ишлари тугагандан 3 кун ўтгач.

Мазкур келишувлар ишларни тезкорлик билан якунлаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун ноқулайликларни минималлаштириш имконини беради.

336
0