• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 1 ноября 2023

Футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилиши маълум бўлди

ФИФА Осиё ва Океания мамлакатларига мундиалга мезбонлик қилиш учун октябрь охирига қадар ариза юборишни таклиф қилган эди.

99
0
Sputnik

Футбол бўйича 2034 йилги Жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎФА Матбуот хизмати.

Унга кўра, ФИФА Осиё ва Океания мамлакатларига мусобақани қабул қилиш учун 31 октябрга қадар ариза юборишни таклиф қилган эди. Саудия Арабистони футбол ассоциацияси ушбу муддат тугагунга қадар мезбонлик қилиш учун ариза топширган ягона номзод бўлди.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионати Шимолий Американинг 3 та давлатида Канада, Мексика ҳамда АҚШнинг 16 та шаҳарларида ўтказилади. Мундиал 3 та давлат мезбонлик қиладиган биринчи мусобақа бўлади.

99
0