• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 31 октября 2023

Бугун Осиё футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Йилнинг энг яхши футбол федерацияси" номинацияси ғолиби бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

148
0
ЎФА

Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ОФК томонидан Осиё футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Йилнинг энг яхши футбол федерацияси" номинациясининг "Platinum" йўналишида ғолибликка даъвогарлар қаторида эътироф этилган, дея хабар бермоқда ЎФА Матбуот хизмати.

Шунингдек, ушбу мукофотга Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот ўрнида, тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

148
0