• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 30 октября 2023

Прокуратура ходими Грузияда универсал кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Жасурбек Долимов 2 карра жаҳон чемпиони бўлган украиналик Антон Чабанни 1 раунддаёқ мағлубиятга учратди.

1019
0
Бош прокуратура

Жорий йилнинг 26-30 октябрь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "UNIFIGHT" спорт тури бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Фарғона шаҳар прокурорининг ўринбосари Жасурбек Долимов иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Ахборот хизмати.

Жасурбек Долимов финалда профессионал жангларда азалий рақиби, 2 карра жаҳон чемпиони украиналик Антон Чабанга қарши жанг олиб бориб, 1 раунднинг ўзида бўғиш усулида ғалаба қозонди.

Ушбу мусобақада 28 дан ортиқ давлатдан 450 нафарга яқин спортчилар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Жасурбек Долимов бундан аввалги Жаҳон чемпионатларида 2 маротаба бронза медали совриндори бўлган.

1019
0