• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 октября 2023

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга келди

Абдулла Арипов ШҲТ, МДҲ ва Евроосиё Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларида иштирок этади.

267
0
gov.kg

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар қилди.

"Манас" халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов жорий йилнинг 26 октябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.

267
0