• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 октября 2023

Андижонда АГТКШ шохобчаси газ нархини сунъий оширганлиги учун фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ушбу АГТКШ истеъмолчиларга 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотган.

21 октября 2023
247
0
t.me/Energoinspeksiya

Куни кеча Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги метан заправкада 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси расмий муносабат билдирди.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида "Ўзэнергоинспекция" Андижон ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори талаблари юзасидан огоҳлантириш берилишига қарамасдан, мазкур шохобчада 1 метр куб сиқилган газ 3 600 сўмдан сотилаётгани аниқланди.

"Ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда мазкур шохобча газ тармоғидан ажратилиб, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди", - дейилади хабарда.

21 октября 2023
247
0