• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 января 2021

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +17 даражагача илиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада январь ойи охирида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

1229
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 29 январь жума ва 30 январь шанба кунлари республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади.  

Шу кунларда республика бўйича ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари қуёш ҳавони +10...+15 даражагача иситади, кечалари эса -2...+3 даража илиқ атрофида бўлган бироз совуқ сақланиб туради.

31 январь куни булутлилик зичланиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даража, кундуз кунлари +12...+17 даража, шимолда 0...-5 даража, кундуз кунлари +4...+9 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

29-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

1229
0