• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 октября 2023

Тошкентда Spark ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

558
0
Видеодан кадр

Бугун, 13 октябрь куни Тошкентда Spark автомашинаси пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 08:50 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ҳайдовчи Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1953 йилда туғилган Н.Х.ни уриб юборган.

Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари  билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

558
0