• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 12 октября 2023

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга боради

Бишкекда давлат раҳбари иштирок этадиган тадбирлар дастури эълон қилинди.

195
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.

195
0