• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 октября 2023

Ўзбекистонда 65 нафар болани ўлдирган “Док-1 Макс” эгаси яна дори ишлаб чиқаришни бошлади — Reuters

Аввалроқ, мазкур компаниянинг лицензиясини бекор қилганди.

555
0
REUTERS

Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штати ўтган йили Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабабчи бўлган сиропни ишлаб чиқарувчиси Marion Biotech компаниясига тегишли заводда ишлаб чиқаришнинг кўп қисмини қайта тиклашга рухсат берди. Бу ҳақда REUTERS нашри хабар бермоқда.

"Компания томонидан ишлаб чиқарилган бошқа дори-дармонларни сифатсиз ишлаб чиқариш ҳолатлари маълум эмас", дейди Marion Biotech жойлашган давлат дори-дармонларни назорат қилиш агентлиги. Ушбу бўлим 2023 йил март ойида компания лицензиясини бекор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонга олиб кирилган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” препаратини истеъмол қилган 19 нафар бола ҳалок бўлди. Шунингдек, 10 нафардан ортиқ бола мазкур доридан заҳарланди. Кейинчалик сиропдан заҳарланиб вафот этган болалар сони 65 нафарга етгани маълум қилинганди

Ҳозирда Ўзбекистонда мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл.

555
0