• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 октября 2023

Ўзбекистонда блокланган TikTok солиқдан рўйхатдан ўтди

Компания Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

355
0
TIKTOK PTE. LTD

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари TIKTOK PTE. LTD. Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи провайдер сифатида солиқ тўлаш мақсадида рўйхатдан ўтган.

Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда ҚҚСни ҳисобга олиш керак бўлади.

TikTok Ўзбекистонда чекланган ягона ижтимоий тармоқ бўлиб қолмоқда. 2021 йил 2 июлдан бошлаб компания шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил август ойида Ўзбекистонда Twitter, "ВКонтакте" ва WeChat'га киришга қўйилган чекловлар бекор қилинган эди.

Кейин АОКА TikTok платформаси билан музокаралар давом этаётгани ҳақида хабар берди. Бироқ уларнинг натижалари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

355
0