• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 октября 2023

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди

“Внуково-2” аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

248
0

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Татаристонга борганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Мирзиёев Қозондан Москвага борди.

Россия пойтахтининг “Внуково-2” аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 6 октябрь куни икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказадилар. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан ҳам музокара ўтказади.

248
0