• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 октября 2023

Сўнгги 8 ойда вояга етмаган шахслар томонидан 2 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган

Улар орасида диний экстремистик оқимларга ва террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари учраган.

134
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 8 ойида республикада 2 минг 121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2 минг 24 та жиноят содир этилган. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 1 минг 424 ҳолати мактабларда, 291 таси академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларида, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 ҳолатда ишлайдиган вояга етмаганлар томонидан содир этилган, дея хабар бермоқда ЎзА.

148 нафар шахс вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилган бўлиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 188-моддасига асосан чоралар кўрилган.

Ёшлар ўртасида жиноят содир этиш, диний экстремистик оқимларга, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида дарс вақтида диний муассасалар ҳудудида бўлган 470 нафар ўқувчи дарс машғулотларига қайтарилиб, ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан тегишли тартибда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди, дарсларни бир неча маротаба тарк этганлар алоҳида назоратга олинди.

134
0