• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 января 2021

2020 йилдаги дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслар бўлган

Улар жами 4,5 млрд сўм миқдорида жаримага тортилган. Етказилган зарар миқдори эса 15,3 млрд сўмни ташкил қилган.

1074
0
Экология қўмитаси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Бунёд Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 

Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари эса мансабдор шахслар бўлган.  

–  Ҳуқуқбузарларга жами 4,5 млрд сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,3 млрд сўм. Жами 2 724 метр куб бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган, - дейди Қўмита вакили.

Қайд этилишича, йил давомида 18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарлардан 127 та қурол-аслаҳалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

1074
0