• 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 4 октября 2023

Ўзбекистондаги Канаданинг элчиси ўз миссиясини якунлади

Ташқи ишлар вазири элчи Элисон Леклер билан учрашиб, келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

176
0

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

"Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада элчиси Элисон Леклер хоним билан учрашдик. Энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатларимиз улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидладик. Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз",- дея изоҳ қолдирган вазир.

176
0