• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 октября 2023

Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирига "Қизил китоб"га киритилган 2 бош айиқ келиб қолди

Ушбу айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган.

787
0

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани "Шакартери" МФЙ Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан 2 бош Тянь-Шан қўнғир айиқ болалари келиб қолган.

Мазкур вазият юзасидан вазирликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси, Шаҳрисабз тумани ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилган. 

Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилган.

"Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, "Ҳисор" давлат қўриқхонасининг "Танхоз" дарё бўлимига қўйиб юборилди",- дейилади хабарда.

787
0