• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 28 сентября 2023

Портлашдан сўнг зарар кўрган бинолар сони ҳақида дастлабки маълумотлар эълон қилинди

600 га яқин хонадон, турар-жой участкалари, мактаб ва болалар боғчалари турли хил даражада зарар кўрган.

373
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлаш оқибатида зарар кўрган бинолар ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та болалар боғчасининг фасад ва дераза ромлари шикастланган.

Шунингдек, 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ховлининг фасад, ойна-ром ва томлари зарар кўрган.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, яқин кунларда турар-жой бинолари қайта тикланади.

373
0