• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 сентября 2023

Сергелидаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

ИИВ портлаш ҳодисаси юзасидан баёнот билан чиқди.

825
0
Ижтимоий тармоқ

ИИВ берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Сергели тумани Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв.м. майдонда ёнғин келиб чиққан.

Ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида омборхона атрофида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйларга, биноларга ва транспорт воситаларига шикаст етган ҳамда фуқаролар жароҳатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

825
0