• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 сентября 2023

Тошкентда вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди — видео

Йигит тананинг 98 фоиз куйиши жароҳатини олган.

1661
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳодиса 20 сентябрь куни “Ҳамза” темир йўл бекатида содир бўлган. Икки нафар ўсмир йигит темир йўл бекатида ҳаракатланган. Улардан бири расмга тушиш мақсадида вагон устига чиққан.

“Соат 19:05 ларда навбатчилик қисмига 5-йўлда чақнаш содир бўлди, деган хабар келиб тушган. Йигит вагон нарвони орқали вагон устига чиққан. Тепада иккита ток уриши юз берган. Ток 27 минг вольтли ток уриши натижасида йигит ерга тушган. Келиб, ”огнетушитель“ ёрдамида биринчи ёрдамни кўрсатдик”, — дейди темир йўл бекати раҳбари ўринбосари. Йигит ўша вақтнинг ўзида шифохонага олиб кетилган.

Шифокорнинг айтишича, йигит тананинг 98 фоиз куйиши жароҳатини олган. Ҳозирда унинг аҳволи ўта оғир даражада деб баҳоланмоқда.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1661
0