• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 сентября 2023

Тошкентда 3 нафар шахснинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди — видео

Маст ҳолатда автомашина бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши оқибатида аянчли ЙТҲ содир бўлган.

965
0
Видеодан кадр

Куни кеча, 19 сентябрь куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Аниқланишича, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчи Nexia-3 автомашинасини ҳайдаб, руль бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 ва Spark автомашиналари билан тўқнашган.

Ушбу ЙТҲ натижасида 3 нафар шахс воқеа содир бўлган жойда вафот этган. 5 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

965
0