• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 19 сентября 2023

"Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз" — президент "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Давлат раҳбари хорижда ўқиб, йирик компанияларда тажриба орттирган ватандошларни Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги иштироки учун барча шароитни яратиши кераклигини таъкидлади.

250
0

АҚШга амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Очиқ ва жонли мулоқот шаклида ўтган тадбирда давлат раҳбари Янги Ўзбекистон модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда улкан салоҳият борлигига эътибор қаратди.

Ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиш, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

- Биз таълим, тиббиёт, иқтисодиётда олиб бораётган янгиланишлар натижасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида ҳис қилиши керак. Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, - деди Президент.

– Бугун шу ердаги ҳар бир ўзбекистонликда кучли Ватан ҳисси ва унинг ривожига ҳисса қўшиш иштиёқини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз.

250
0