• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 сентября 2023

Қашқадарёда фуқарони $7 мингга Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган таълим муассасаси омбор мудири ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

249
0
milliygvardiya.uz

Қашқадарё вилояти прокуратурасига Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида омбор мудири сифатида фаолият юритувчи 41 ёшли Ҳ.М. ўзининг юқоридаги танишлари орқали фуқаро Т.Б.нинг ўғлини 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилганлиги ҳақида маълумот келиб тушди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. олдиндан келишилган пулнинг 5 000 АҚШ долларини фуқаро Т.Б. дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия Ахборот хизмати.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 28-модда (жиноят иштирокчиларининг турлари) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

249
0