• 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 814 сум
    11.86
  • 13 482 сум
    -45.48
  • 140 сум
    0.06
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 2023

Тошкентнинг 3 та туманида табиий газ вақтинча ўчирилади

2 700 дан ортиқ хонадон ва 50 дан ортиқ улгуржи истеъмолчига газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

1006
0
UzNews.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларига 8 сентябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Табиий газ етказиш тўхтатиладиган ҳудудлар:

Шайхонтоҳур тумани (8:00 дан 20:00 гача): Мингтепа, Бел тепа, Шодлик ва Эски Жарариқ маҳаллалари;

— Аҳоли хонадонлари сони – 2 580 та;

— Улгуржи истеъмолчилар сони – 45 та;

— АГТКШ (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари) – 3 та.

Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача): Узумзор кўчаси;

— Аҳоли хонадонлари сони – 32 та;

— Улгуржи истеъмолчилар сони – 3 та.

Яккасарой тумани (11:00 дан 17:00 гача): Бобур кўчаси;

— Аҳоли хонадонлари сони – 114 та;

— Улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та.

1006
0