• 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 802 сум
    -7.63
  • 13 528 сум
    -41.81
  • 140 сум
    -0.81
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 сентября 2023

СамДУ филиалида бетон плитанинг қулаши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси билан очилган.

698
0
UzNews.uz

4 сентябрь куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали мажлислар залида темир-бетон плита қулаб тушиши оқибатида олти нафар талаба жабрланганди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ ҳодиса ҳолатларини, шунингдек, тузилманинг таъмирдан кейинги ҳолатини ўрганмоқда.

698
0