Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Uzbekistan Airways'нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ Ахборот хизхмати хабар берди.
HY611 рейси Самара халқаро аэропортига
HY9615 рейси Қозон халқаро аэропортига
HY9613 рейси эса Санкт-Петербург халқаро аэропортига
Домодедово халқаро аэропортига парвозларни амалга оширган ва "Тўлиқ ёпиқ осмон" режими жорий этилиши муносабати билан захирадаги аэропортларга йўналтирилган Uzbekistan Airways'нинг барча ҳаво кемалари муваффақиятли қўнишни амалга оширди.