• 12 098 сум
    50.48
  • 14 195 сум
    95.37
  • 152 сум
    -0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 098 сум
    50.48
  • 14 195 сум
    95.37
  • 152 сум
    -0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 августа 2023

1 ноябрдан автомобилларга давлат рақамларини бериш тўловлари ўзгаради

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида автомобиль рақамларини бериш учун тўловлар миқдори ўзгартирилади.

1455
0
UzNews.uz

2023 йил 1 ноябрдан автомобиль рақамларини бериш учун тўловлар миқдори қуйидагича бўлади:

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;

3. Транзит РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.

Маълумот учун, охирги марта давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари 2011 йилда белгиланган ва шундан буён ўзгармаган эди.

1455
0