• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 5 февраля 2021

Омбудсман ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимларига янги номзодлар сайланди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

1121
0
senat.uz

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Феруза Эшматова номзодини Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига сайлади.

У бунга қадар Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси эди. Унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тавсия этилганди

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Омбудсман сифатида Улуғбек Муҳаммадиев ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимига Малика Қодирхонова сайланди. 

Малика Қодирхонова 2015 йилдан бошлаб “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси ишлаб келаётганди.

1121
0