• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 3 августа 2023

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитасига қайтди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига янги раҳбар тайинланди. Солиқ қўмитаси бу вазирликдан ажратилди.

680
0
UzNews.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига, Шерзод Давлатович Кудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Бундан илгарироқ Жамшид Қўчқоровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Президентининг қарори билан Шерзод Давлатович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

680
0