• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 августа 2023

Абдуқодир Мўминов журналистик суриштирув жараёнда яширин камералардан фойдаланганини тан олди

Судланувчи Мўминов яширин камералар ва "диктофон"лардан нима учун фойдаланганини судда айтди.

1181
0
UzNews.uz

Бугун, 1 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик, товламачилик ва яна ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида UzNews.uz мухбири ҳам иштирок этди.

Бугунги суд мажлисида сўнгги гувоҳлар сўроқ қилинди ва раислик этувчи Абдуқодир Мўминовга журналистик суриштирув жараёнида нима учун махсус яширин камералар ва "диктофон"лардан фойдаланиб, шахсларни тасвирга олганини сўради.

Абдуқодир Мўминов ҳар бир касбни ўзига яраша сирлари бўлгани каби бу ўзининг касбий сири эканлигини, агар камерани шахснинг юзига қаратса ҳақиқатни гапирмаслигини, камерадан қўрқишини ёки бўлмасам умуман гапирмаслигини айтди. Шунингдек, Мўминов ўзи билан суҳбатда бўлган шахслардан маълумот олиш учун яширин камералардан фойдаланганлигини маълум қилди.

Шунингдек, судья музокара олдидан Абдуқодир Мўминов ҳамда унинг адвокати билан ўзаро алоҳида хонада ярим соат суҳбатлашиб олиши учун имконият яратиб берди.

Судда раислик этувчи ушбу суд мажлисини жорий йилнинг 4 август куни давом эттиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, суд мажлисида иштирок этаётган прокурор судядан Мўминовга 3 йил муддатга журналистик фаолиятни чеклаш ва узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.

1181
0