• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 31 июля 2023

Самарқандда туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан ушланди

У 779 млн сўм қарздорлиги бўлган фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб беришни ваъда қилган.

804
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида туман ЭТК раҳбари Қ.Х. фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, фермер хўжаликларидан бири 779 млн сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган бўлган. ЭТК раҳбари А.Б. фермер хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ундан пул талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

804
0