• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 2023

Нукус давлат педагогика институти проректори $3 минг пора билан ушланди

У мазкур маблағ эвазига фуқарони институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

581
0
Прокуратура департаменти

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган проректор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори М.Ж. фуқаро Х.Н.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

581
0