• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 20 июля 2023

Instagram'да "Hello Namangan" профилини очиб, қизни ҳақоратлаган йигит ушланди

Қизнинг суратига уятли сўзларни ёзган 18 ёшли йигитга жиноят иши қўзғатилган.

975
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У Instagram ижтимоий тармоғида "Hello Namangan" профили орқали номаълум шахслар уни ҳақорат қилганлигини билдириб, чора кўрилишини сўраган.

Аниқланишича, 2005 йилда туғилган вояга етмаган йигит Instagram'да "Hello Namangan" профилини очиб, қизнинг суратига уятли сўзларни ёзиб, уни ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


975
0