• 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июля 2023

Навоийда табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи $2500 пора билан ушланди

У фуқароларни СЭС ва ТТБга ишга жойлаштиришни ваъда қилган.

257
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. ушланган.

Аниқланишича, у фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган. Мазкур пулларни таниши М.О.га қолдириб, ўзи Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


257
0