• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 июля 2023

Навоийда маст ҳайдовчи Nexia-3'да ароқ дўконига бориб урилди

Ҳайдовчи аввал Cobalt билан тўқнашиб, кейин спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган.

695
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХХ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли ҳайдовчи Nexia-3'да Кармана тумани ҳудудидан ўтган йўлда светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган ва Cobalt билан тўқнашган. Шундан сўнг, бошқарувни йўқотиб, шу атрофда жойлашган спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳайдовчи ЙТҲ содир этишидан аввал ҳам Навоий шаҳар Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш давомида бир нечта қўпол қоидабузарликлар содир этгани камераларга тушиб қолган.

ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилган текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолатда экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

695
0