• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 июля 2023

Қарши шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбари ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда — видео

Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.

1028
0

Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Жабрланган ходимнинг онасининг айтишича, раҳбар ва ходим ўртасида иш юзасидан тортишув юзага келган. Шундан сўнг, раҳбар ходимини жағ қисмига уриб, кучли тан жароҳати етказган.

“Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? У ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига, уриб, жағини синдиряпти. Ўғлимнинг аҳволи ҳозир қониқарли. Эрталаб соат 10:00 ларда жағини тикдик. Ҳозир очилмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз”, — дейди она.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Улуғбек Султоновнинг айтишича, йиғилиш вақтида раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурматсизлик бўлган. Раҳбарга нисбатан ходим ҳурматсизлик қилган. Йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган, шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқ.

Шунингдек, вилоят ИИБ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

1028
0