• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 июля 2023

Хитойда 25 ёшли эркак болалар боғчасига пичоқ билан ҳужум қилди

Оқибатда бир тарбиячи, икки ота-она ва уч нафар тарбияланувчи ҳалок бўлган.

696
0

Хитойнинг жануби-шарқидаги Guangdong провинциясидаги болалар боғчасида пичоқбозлик содир бўлганлиги маълум қилинди.

Натижада олти киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. Полиция Lianjiang шаҳрида Ву исмли 25 ёшли йигитни ҳибсга олган.

Бошқа қурбонлар ўқитувчи ва икки ота-онадир, - дейилади хабарда.

Полиция буни "қасддан ҳужум" деб атаган, аммо мумкин бўлган сабабни тушунтирмаган.

Хабарга кўра, ушбу ҳужум ота-оналар фарзандларини ёзги дарсларга ташлаб кетаётган пайтда содир бўлган.

Болалар боғчаси ёнида ишлайдиган дўкон эгасининг BBCга айтишича, Lianjiang шаҳрида 1,87 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳужум акс этган видеолар Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган.

Қўшимча ҳисоботда эса Хитойда ўқотар қуроллар тақиқланганлиги, бироқ мамлакатда сўнгги йилларда пичоқ билан ҳужумлар кўп бўлганлиги таъкидланган.

696
0