• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 июля 2023

Абу-Сахий бозори яқинида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин чиқди — видео

Ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

781
0

Ушбу ёнғин бугун, 10 июль куни соат 06:51 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Бешқўрғон" МФЙ ТҲАЙ кўчасида содир бўлган. Унда 147-сонли "Чорсу бозори - Чинни бозор" йўналишида ҳаракатланган Mercedes benz русумли автобуснинг мотор қисмида ёнғин юзага келган.

Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига соат 07:00 да етиб борган. Ёнғин, экипаж боргунга қадар бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғин тахминан электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ,- дейилади хабарда.


781
0