• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 8 июля 2023

“Бунёдкор” футбол клубига янги мураббий тайинланди

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис клуб бош мураббийи этиб тайинланди.

492
0
fcbunyodkor.com

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентга етиб келган Александр Сергеевич “Бунёдкор” офисига ташриф буюрди ва клуб директори Мурод Алиев билан учрашди. Учрашувда жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси, келажаги ва албатта шартнома шартлари муҳокама қилинди. Жумладан, янги мураббийлар штаби “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари асосида рақобатбардош жамоа шакллантириши маълум қилинди.

Маълумот учун, Александр Крестинин 44 ёшли мутахассис ҳисобланади. У 2014-2023 йиллар давомида Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритган.

492
0