• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 июля 2023

Тошкент вилоятидаги аянчли ЙТҲда 20 киши жабрланиб, 2 йўловчи ҳалок бўлди

Микроавтобус ва Damas'нинг тўқнашуви юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

820
0
Коллаж UzNews.uz

ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент вилоятидан ўтувчи "Нурафшон-Оҳангарон" йўлида содир бўлган. Унда Damas автомобили қарама - қарши йўлга чиқиб, Istana русумли транспорт воситасини уриб юборган. Натижада 20 киши жабрланган.

Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомобилининг 1989 ва 2000 йилда туғилган 2 нафар йўловчиси вафот этган.

Аниқланишича, микроавтобус йўловчилар билан тўлган ҳолатда ҳаракатланган.

Оҳангарон шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори беморларнинг ҳолатини қуйидагича изоҳлади:

"Автоҳалокат натижасида олиб келинган 20 нафар беморнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунда 3 та бемор шифохонамизнинг хирургия бўлимида, аҳволи стабил. Қолган беморлар ўзларининг турар жойидаги марказларига жўнатилмоқда".

Ҳозирда ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


820
0