• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2023

Навоийдаги сув омборида Сobalt машинаси оқиб кетди — видео

ФВВ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.

692
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Сobalt автомобили дарёда сузиб юргани акс этган видео тарқалди. ФВВ Матбуот хизмати мазкур видеога изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги ‘’Тўдакўл’’ сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли Сobalt ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган.  

Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.

Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

692
0