• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 25 июня 2023

Қашқадарёда аёлнинг юзига "бокал" отиб, жароҳат етказган эркакка жиноят иши қўзғатилди — видео

Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. Маълум қилинишича, шиша бўлаклари бошқа аёлни ҳам жароҳатлаган.

1921
0
Коллаж UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда гаплашишни хоҳламаган аёлнинг юзига "бокал" отилганлиги акс этган видео тарқалган эди. Видеодан кўриш мумкинки, 2 эркак 3 нафар аёлнинг ёнига келиб, улар билан гаплашмоқчи бўлган. Бироз вақтдан сўнг, эркаклар туриб кетган, аммо бакал отиши натижасида аёллардан бири жароҳатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича,Китоб тумани "Гулистон" МФЙда яшовчи фуқаро Р.Д. танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги "Караван" номли ошхонада ўтирганида Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Б.Ш. фуқаро Р.Д. ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтирган.

Бироз вақтдан сўнг туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.

Натижада шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.ларнинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан фуқаро Б.Ш. га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1921
0