• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июня 2023

Тошкент ҳокимлиги пора билан қўлга тушган раҳбар ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ, Eltuz Telegram-каналида пойтахт ҳокимлиги қурилиш бошқармаси бошлиғи ҳибсга олингани ҳақида маълумот эълон қилинган эди.

532
0
UzNews.uz

Бугун, Eltuz Telegram-каналида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўйича бўлим бошлиғи Лутфулла Алманов пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилди.

Ушбу хабарга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Лутфулла Алманов Тошкент шаҳар ҳокимлигида эмас, балки Учтепа туман ҳокимлигида туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилнинг 27 июнидан 2021 йил 24 ноябрь кунига қадар ишлаган. Яъни, Тошкент шаҳар ҳокимлигида умуман ишламаган ва бундан қарийб икки йил олдин, мувофиқ буйруқ билан ҳокимлик тизимидан бўшаб кетган. 

"Шу сабабли, Eltuz каналининг мазкур мақоласида келтирилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳоким в.б. Шавкат Умурзоқовга тегишли бўлган барча иддаолари ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди",  -  дейилади хабарда.

532
0