• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 июня 2023

Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз яшаш хонадонидаги 9 метрлик қудуққа тушиб кетди

Ҳолат юзасидан ФВВ расмий изоҳ берди.

606
0

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 20 июнь куни соат 07:15да Тошкент вилояти Зангиота тумани ФВБга хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.

Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан.

Турли даражада тан жароҳати олган қиз Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ёқизилган. Таъкидланишича, ҳозирда қизнинг умумий аҳволи яхши.

606
0