• 12 004 сум
    -20.92
  • 14 129 сум
    -33.04
  • 154 сум
    -1.66
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 004 сум
    -20.92
  • 14 129 сум
    -33.04
  • 154 сум
    -1.66
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 20 июня 2023

Сурхондарёда янги маъданли тузилма борлиги аниқланди

Мазкур тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.

687
0

Геология фанлари университети "Минерал ресурслар институти" ДМ ходимлари "Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар" номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширган.

Тадқиқот давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб борилиши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметалл истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.

Ҳозирда мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда, - дейилади хабарда.

687
0